Иқтисодиёт | 14:49 / 11.03.2016
2480
1 дақиқада ўқилади

Россия Эронга пўлат етказишни қайта йўлга қўймоқчи

Магнитогорск металлургия комбинати Эронга пўлат етказишни қайта йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Компания вакилининг хабар беришича, пўлат Форс кўрфазидаги автомобил ишлаб чиқарувчи ва трубақурилиш саноати учун сотиб олинади.
Bloombeg маълумотига кўра, ММК авваллари Эронга энг йирик пўлат етказиб берувчилардан ҳисобланган.

2011 йили компания 1,6 тонна ёки умумий ишлаб чиқарган маҳсулоти (11,2 миллион тонна)нинг 14,2 фоизини Эронга экспорт қилган.