Ўзбекистон | 11:11 / 12.03.2016
2949
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон “Навоиазот” АЖ ва “Қизилқўм” АЖнинг давлат улушини сотувга қўйди

Ўзбекистон ҳукумати “Навоиазот” АЖ ва “Қизилқумцемент” АЖларнинг давлат улушини сотувга қўйди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳукумат “Навоиазот” АЖнинг 46 фоиз акциясини (153 212 850) реализация қилишни режалаштирган.

“Навоиазот” АЖ акцияларнинг дастлабки нархи 1,32 АҚШ доллари этиб белгиланган. Акция пакетининг бошланғич баҳоси эса 200,901 млн АҚШ доллари қиймати этиб тайинланган.

“Қизилқўмцемент” АЖнинг эса 35,9 фоиз акцияси (160 658 567) реализация қилиш назарда тутилган.

“Қизилқўмцемент” АЖ акциясининг дастлабки нархи 1 доллар, акциялар пакетининг бошланғич баҳоси эса 160,328 млн АҚШ доллари қиймати этиб белгиланган.