Жамият | 12:41 / 12.03.2016
1647
1 дақиқада ўқилади

Тўққиз яшар бола саратонга чалинган дўстини даволатиш учун ўз “бойлиги”ни сотмоқда

АҚШлик Брэди Кэйл исмли тўққиз яшар бола бейсбол жамоасида бир ўйновчи ва саратонга чалиниб қолган дўстининг даволаниши учун чин юракдан меҳнат қилмоқда. Брэд дўсти Лэнден Пэлэтинонинг оғир дард билан оғриганини билиб қолгани ҳамоно уни даволаниши учун пул йиға бошлади.

— Менда ўкплаб бейсбол карточкалари бор ва мен уларни хайирли ишга сарфламоқчиман, — деди Брэди.

Ёш спортчи бу карточкаларни йиллар давомида йиғиб келган эди. Уларнинг айримларида машҳур бейсболчиларнинг дастхати ҳам туширилган. У коллекциясидаги 500 дона кам учровчи карточкани сотиб, ундан тушадиган 7000 долларни дўстининг оиласига беришни режалаштирган.

— Мен ўғлимнинг қилаётган ишидан жуда ҳайратга тушдим. Бунга ишониш қийин. Мен уни қўллаб-қувватлайман, — деди Брэдининг онаси Жэси Кэйл.