Жаҳон | 13:34 / 15.03.2016
1402
1 дақиқада ўқилади

Россия Суриядан зенит-ракета комплексларини олиб чиқиб кетмайди

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича Федерация Кенгаши қўмитаси раиси Виктор Озеровнинг маълум қилишича, Россия С-400 зенит-ракета комплексларини Сурияда яна маълум муддатга қодириши мумкин.

Шунингдек, Озеровнинг сўзларига кўра, Сурияда Россиянинг ўртача 800 кишидан иборат иккита базаси - ҳаво ҳарбий ва денгиз ҳарбий кучлари қолади.

Жумладан, Россия ҳаво разведкаларини олиб бориш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолади, шу сабабли бир неча самолётлар ҳам ҳозирча Сурияда қолдирилади, деб хабар беради “Интерфакс”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш