Жамият | 18:25 / 17.03.2016
1323
1 дақиқада ўқилади

Бухоролик “мерган” ов милтиғида қўшнисини отиб ташлади

Бухоро вилоятида ов милтиқларини ишлатиш натижасида қатор жиноятлар содир этилди ва уларга тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда “Постда” хабар бермоқда.

Жумладан, Даҳмиёна қишлоғида яшовчи Н.Т ўғлининг номида бўлган “ИЖ-27” русумли 16 калибрли ов қуроли билан ўзаро келишмоқчилик оқибатида фуқаро Р.Саломовнинг юз қисмига отиб, жароҳат етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан Н.Тга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Сўфикоргар қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Б. ов қуролини олиб, кўчадаги дайди итларни отиш вақтида қўшниси С.Йўлдошевага жароҳат етказган. Р.Б ҳам қонуний жазосини олди.

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш