Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:59 / 25.03.2016
1429
1 дақиқада ўқилади
Нидерландия ва Франция ўртасидаги учрашув 14-дақиқада тўхтатилади
Нидерландия ва Франция терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви 14-дақиқада бир дақиқага тўхтатилади. Бу ҳақда De Telegraaf хабар тарқатган.
Бу орқали 24 март куни оламдан ўтган машҳур нидерландиялик футболчи Йоҳан Кройффнинг хотираси ёдга олинади. Қайд этиш керакки, марҳум футболчи терма жамоада айнан 14-рақам остида ҳаракат қилган.
Уч карра "Олтин тўп" соҳиби 68 ёшида саратон хасталиги туфайли оламдан ўтди.
Нидерландия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс 25 март куни Амстердам шаҳрида ўтказилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш