Жаҳон | 09:43 / 26.03.2016
1943
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Обамага таҳдид қилган эркак 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

АҚШнинг Висконсин штати суд ҳаками Уильям Конли ўтган ёзда АҚШ президенти Барак Обамани ўлдириш билан таҳдид қилган Брайан Датчерни 3 йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Датчер 2015 йил июнида фейсбукдаги саҳифасида "ўзининг конституцион бурчини амалга оширишга", яъни Барак Обамани унинг Ла-Кросс шаҳрига ташрифи пайтида ўлдиришга ваъда берган.

Датчерни таниган, Ла-Кросс шаҳри кутубхонаси қўриқчисининг айтишича, Датчер ўзининг бу "шум" нияти ҳақида унга ҳам айтган.

Январь ойида ҳукм чиқарувчилар федерал суди Датчерни Обама ҳаётига таҳдид қилишда айбдор деб топганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш