Ўзбекистон | 12:10 / 26.03.2016
2287
1 дақиқада ўқилади

Тошкетдаги иккита трамвай йўналишида ҳаракатлар тўхтатилди

26 март куни Тошкент шаҳрида иккита трамвай йўналиши: №12 (“Бешқайрағоч” даҳаси — метронинг “Беруний” бекати) ва №26 (“Қўйлиқ-6” даҳаси — “Тошкент” вокзали) тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкент трамвайи” вакили ва трамвай ҳайдовчилари маълумотига асосланиб, “Газета.uz” хабар бермоқда.

Бугун тонгда ҳар икки йўналишда ҳам трамвайлар ҳаракати тўхтатилган. “Тошкент трамвайи”дагилар телефон орқали трамвайлар фақат бугун чиқмагани, уларнинг келгусидаги ҳаракатлари кўриб чиқилаётганини маълум қилган. Аммо манбанинг таъкидлашича, масала аллақачон ҳал бўлган.

Бу ҳақда ҳаракатлар тўхтатилишидан олдин на бирор бир маҳаллий матбуотда ва на ҳокимият ёки “Тошшаҳартрансхизмат”нинг сайтида маълум қилинмаган.

Бу борада ҳукумат режаси маълум эмас.