Спорт | 13:43 / 03.04.2016
1831
1 дақиқада ўқилади

“Ювентус” ўз уйида “Эмполи”ни мағлуб этди, “Сассуло” эса меҳмонда устун келди

“Ювентус” ўз уйида “Эмполи”ни мағлуб этди (1:0) ва Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз ўйинлари сериясини еттитага етказди.

Бундан ташқари, Италия чемпионати доирасида “Карпи” ва “Сассуло” жамолари ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда “Сассуло” жамоаси меҳмондаўз рақибини мағлубиятга учратди — 1:3.

Турнир жадвалига назар солинадиган бўлса, Туриннинг “Ювентус” жамоаси 31 ўйин ўтказиб, 73 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилаётганининг гувоҳи бўлиш мумкин.