Жамият | 18:01 / 07.04.2016
3323
1 дақиқада ўқилади

Жерар Депардье Қозоғистондаги зиёфат сўнгида дуога қўл кўтарди

Интернетда Қозоғистонда байрам дастурхонига таклиф этилган машҳур француз актёри Жерар Депардье акс этган видеолавҳа пайдо бўлди.

Унда меҳмон ҳурмат юзасидан тўрга ўтқазилгани, миллий таомлар: қази ва бўғирсоқлар билан зиёфат қилинганини кўриш мумкин.

Меҳмон ҳам ўз навбатида, мезбон юртга ҳурматини намойиш этган. У дастурхон атрофида ўқиладиган дуо вақтида қўл кўтариб, омин сўзини такрорлаб турган ҳамда дуо сўнгида кафтларини юзига суртган.