Жамият | 17:35 / 07.04.2016
2074
1 дақиқада ўқилади

"Реактив" официантлар ижтимоий тармоқларни мафтун қилишди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари "реактив" официантлар иштирокидаги видеотасмани муносиб баҳолашди. Ушбу видеода йигитлар бошларидаги катта патнислар билан мижозларга хизмат қилиш учун "учишади".

Бу қувноқ видеони кўрганларнинг барчаси официантлар ўз ишини шундай маҳорат билан бажарадиган жойда пайдо бўлиб қолиш истагини билдиришган.

Шунингдек, шарҳловчилар бу қаерда бўлиб ўтганини топишга ҳаракат қилди. Кимдир Тошкентда деса, яна биров Ҳиндистонда деган фикрни билдирди.

Видеода официантларнинг тезкор хизмат кўрсатиш танлови акс этгани ҳам эҳтимолдан холи эмас.