Жамият | 12:47 / 11.04.2016
2054
1 дақиқада ўқилади

“Заприолет” ёхуд “Кабриорожец” интернет фойдаланувчилари ҳайратига сабаб бўлди

“Фейсбук”даги “Водители Ташкента” гуруҳида қора ранга бўялган ва ташқи кўриниши ўзгартирилган “Запарожец” автомобили сурати пайдо бўлди.

Суратдаги машинанинг қайси вилоятда эканлигини айтиш қийин. Чунки унда давлат рақамлари мавжуд эмас. Шунингдек, унинг ихтирочиси ҳам ким эканлигига ойдинлик киритилмаган.

Гуруҳ фойдаланувчилари қолдирган изоҳлардан шуни англаш мумкинки, янги “Запарожец” уларни қаттиқ ҳайрон қолдирган ва ҳазил тариқасида уни ўзлари билганича номлашган.