Ўзбекистон | 14:11 / 13.04.2016
2296
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар эксперт гуруҳи мажлиси бўлиб ўтди

12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар эксперт гуруҳининг мажлиси ўтказилди

Мажлис давомида Ўзбекистон раислигида бугун ўз ишини бошлайдиган Қирғизстон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон Хавфсизлик кенгашлари котибларининг навбатдаги учрашувига тайёргарликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Экспертлар кун тартиби, хавфсизлик кенгаши котиблари учрашувининг якуний ҳужжати лойиҳаларини кўриб чиқишди.