Жамият | 11:08 / 19.04.2016
1915
1 дақиқада ўқилади

Махсус ҳарбийлар кийимини кийиб олган эркак 45 ёшли аёлнинг жонига қасд қилди

АҚШнинг Техас штатида жойлашган ва унча катта бўлмаган Мидлетон шаҳрида нотаниш бир эркак Криксайд биносида жойлашган Христ черковида фитнес-мураббийининг жонига қасд қилди. Бу ҳақда WFAA телеканали хабар берган.

Қотил SWAT гуруҳининг махсус кийимини кийиб олган бўлиб, шаҳар полициясининг маълум қилишича, жиноятчи полиция ходимига ўхшаб кўринмоқчи бўлган.

45 ёшли аёл эрталаб черковга келади, аммо машинасини жойлаётган пайтда ўлдирилади. Камераларнинг ёзиб олган видеоёзувида гувоҳ бўлиш мумкинки, қотил аёлни ўлдириш учун унга яқинроқ келган.

Жиноят сабабларига аниқлик киритилмаган, чунки черковдан ҳеч нарса йўқолмаган. Полиция департаментида таъкидлашича, бу сўнгги ўн йил ичида шаҳарда юз берган қотилликдир.