Спорт | 08:19 / 20.04.2016
1998
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. 27-турнинг қолдирилган учрашувида «Манчестер Сити» «Ньюкасл» билан дуранг ўйнади

19 апрель куни «Ньюкасл» ва «Манчестер Сити» АПЛнинг 27-тури қолдирилган учрашувини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисоби билан тугади.

4-дақиқада Серхио Агуэро ҳисобни очди, 31 дақиқада Вурнон Анита ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда бошқа гол киритилмади.

Эндиликда «Манчестер Сити» 61 очко билан учинчи ўринда бормоқда. 4-ўриндаги «Арсенал» бир ўйин кам ўтказган ҳолда 60 очко тўплаган.

«Ньюкасл» эса 29 очко билан хавфли зонада қолмоқда.

АПЛ. 27- тур
Ньюкасл – Манчестер Сити 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 14 Агуэро, 1:1 – 31 Анита.
Ньюкасл – Дарлоу, Анита, Мбемба, Ласселс, Дамметт, Тиоте, Колбэк, Таунсенд (Вейналдум, 81), Сиссоко, Перес (Ааронс, 90), Сиссе (Митрович, 55).
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Компани, Мангаля, Коларов, Туре (Фернандиньо, 73), Фернандо, Навас (Бони, 84), де Брюйне, Делф (Стерлинг, 68), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Анита (43), Перес (56), Компани (67), Мангаля (89), Сиссоко (90).