Ўзбекистон | 14:06 / 21.04.2016
5936
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳар газ бошқармаси янги раҳбари жиддий чоралар кўриш ниятида

Ўтган ҳафтада, «Самарқандшаҳаргаз» бошқармасига янги раҳбар сифатида тайинланган Акбар Баҳриев, кўп йиллар мобайнида аҳолини ташвишга солиб келаётган соҳадаги камчиликларни бартараф этиш учун кескин чоралар кўришни режалаштирмоқда.

Айтиш мумкинки, бошқарма бошлиғи ўзгариши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ахир, бу лавозимда ўтирганларнинг охиргиси 9 ой вазифасини адо этган бўлса, ундан аввалги 3 нафар раҳбар атиги уч ойдан бошқармани бошқарган.

Албатта, бу ҳолат биринчи галда, «Ўзтрансгаз» ва маҳаллий ҳокимият раҳбариятига жиддий саволларни қўяди. Ахир, раҳбар қанчалик иқтидорли бўлмасин, қисқа муддат ичида ўзини намоён этиши даргумон, деб ёзади gazeta.uz интернет нашри.

Бунгача, Баҳриев «Сувоқова» шаҳар бошқармасига 11 йил давомида раҳбарлик килиб, бу соҳада тартиб-интизомни тиклашга муваффақ бўлган.