Ўзбекистон | 12:47 / 22.04.2016
2583
1 дақиқада ўқилади
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Вагиз Абдуллин оламдан ўтди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Вагиз Абдуллин 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вагиз Собирович Абдуллин 22 апрель куни ўзи туғилган шаҳар — Ангренда дафн этилган.
Маълумот учун: Абдуллин 1936 йилнинг 1 сентябрида туғилган. У умрини спортга бағишлаган инсон бўлиб, турли мусобақаларда бир неча бор Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Спортдаги фаолиятидан сўнг то умрининг сўнгига қадар мураббий сифатида иш олиб борди.