Uber такси хизмати америкалик ҳайдовчиларга 100 миллион доллар тўлайди
Uber онлайн-чақирув хизмати оператори Американинг Калифорния ва Массачусетс штатларидаги 385 нафар ҳайдовчига 100 миллион доллар товон пули тўлаб беради. Икки даъвогар гуруҳ аъзолари билан шу йўсинда келишувга эришилди. Бу ҳақда 21 апрель куни Uber компаниясининг Сан-Францискодаги (Калифорния штати) штаб-квартирасида тақдим этилган маълумотларга таяниб ТАСС хабар қилди.
Масаланинг моҳияти Uber билан ҳамкорлик қилувчи ҳайдовчиларнинг мақомини аниқлаштиришга бориб тақалади. Компания уларни ўзининг ходимлари деб ҳисоблашдан бош тортиб, уларга шартнома асосида фаолият юритишни таклиф этди. Йўловчиларни ташувчи хусусий ҳайдовчиларнинг хизматларини рад эта олиш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун Uber йирик сумманинг баҳридан ўтишига тўғри келди. Бироқ энди фирма ҳайдовчиларни бу ҳақда аввалроқ огоҳлантириб қўйиш ва асос келтиришга мажбур. Ҳайдовчилар эса ўр ўрнида ўз машиналари салонида чойчақани ёдда уттиш тўғрисидаги ёзув жойлаштириш ҳуқуқини “ишлаб” олишди.
Муроса келишуви округ судяси Эдвард Чен томонидан тасдиқланди. Июнь ойига мўлжалланган Сан-Францискодаги суд бекор қилинади.
Ҳайдовчилар манфаатларини ҳимоя қилган юрист Шеннон Лиз-Риордан вазиятнинг ушбу ечимини мижозларининг ғалабаси деб атади.
Uber билан боғлиқ суд ишлари ўтган йил Бельгия, Германия, Нидерландия, Испанияда бошланган эди. Компания лицензияси бўлмаган таксиларга ишга жалб этиш ва йўловчиларни хавфсиз ташиш борасида қатор қоидабузарликларда айбланган. Францияда эса хизмат ишини кескин чекловчи қонун ҳам қабул қилинган.
Uber – йўловчиларни ташиш онлайн хизмати, у сайт ёки мобил дастур орқали хусусий таксига буюртма қилиш имконини беради. Компания 2009 йили ташкил этилган. Uber хизматлари 100дан ортиқ мамлакатларда таклиф этилади. Компания ўзи билан ҳамкорлик қилувчи таксичилардан ҳар бир чақирувдан 20 фоиз миқдорида устама олиб қолади.