Спорт | 12:48 / 23.04.2016
1883
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: «Милан» жамоасининг собиқ футболчиси Гаттузо Қозоғистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин

Айни вақтда «Пиза» жамоасига бош мураббийлик қилаётган Женнаро Гаттузо Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин, деб ёзмоқда La Gazzetta dello Sport нашри.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар мавсум якунлангач бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал, «Милан» собиқ футболчиси, маҳаллий ўйин вақтида ўз хоҳиши билан майдонни тарк этгани ва финал ҳуштаги чалингач ҳакамни ҳақоратлагани учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинган эди.