Фан-техника | 10:06 / 25.04.2016
1881
1 дақиқада ўқилади

AppleWatch савдоси ҳажми илк йилдаёқ iPhone смартфонлари сотувидан 2 баробар кўп бўлди

2015 йилнинг апрелидан, AppleWatch "ақлли соатлари"нинг бозорга чиққан вақтидан бошлаб бу гаджетнинг сотуви iPhone'нинг биринчи йилдаги савдоси ҳажмидан 2 баробар кўпроқни ташкил этди. Бу ҳақида The Wall Street Journal маълум қилди.

Apple корпорацияси сотилган "ақлли соатлар"нинг ҳажмига аниқлик киритмаётган бўлсада, бозор аналитикларининг баҳолашича, улар тахминан 12 миллион донани ташкил этади. iPhone эса биринчи йили тахминан 6 миллионта смартфон сотган.

Бундан аввалроқ, Хитой ҳукумати мамлакатда ярим йил олдин йўлга қўйилган Apple'нинг iBooks Store ва iTunes Movies сервисларини тақиқлагани тўғрисида хабар берилганди.