Спорт | 16:16 / 25.04.2016
3326
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати баҳслари бошланди

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё чемпионати баҳслари бошланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Осиё оғир атлетика федерацияси, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Оғир атлетика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада қитъамизнинг ўттиздан зиёд давлатидан уч юзга яқин спортчи совринли ўринлар билан бирга Олимпиада йўлланмалари учун беллашмоқда.

Тошкент шаҳрида бошланган Осиё чемпионатида Ватанимиз шарафини Руслан Нурудинов, Иван Ефремов, Улуғбек Алимов, Сардорбек Дўстмуродов, Рустам Жангабоев, Достон Ёқубов, Муҳаммад Бегалиев, Адҳам Эргашев, Марина Сисоева, Лола Қодирова, Муаттар Набиева, Гулноза Аҳмедова, Манзура Мамасолиева, Омадой Отақўзиева, Дина Тожиева сингари тажрибали спортчиларимиз ҳимоя қилмоқда.