Жамият | 12:18 / 26.04.2016
2093
2 дақиқада ўқилади

АҚШдаги ўсмирларнинг тўртдан уч қисми ортиқча вазнга эгалиги маълум бўлди

Дьюка клиник тадқиқот институти (АҚШ) тиббий ходимлари сўнгги 30 йилда кўрилган чора-тадбирларига қарамай мамлакатда болалар семириш темпи ўсиб бораётгани тўғрисида хабар беришди. Тадқиқотнинг тўлиқ матни Obesity журналида берилган.

Олимлар Соғлиқ ва овқатланиш миллий тадқиқоти натижаларини таҳлил қилиб чиқишди. Улар 2013-2014 йилларда 2-19 ёшдаги болаларнинг 33,4 фоизи ортиқча вазнга эга бўлган деган хулосага келишган. Бундан 17,4 фоизи семизликдан азият чеккан.

Бу кўрсаткич ундан олдинги даврда олинган маълумотлардан у қадар фарқ қилмаган (масалан, 2011-2012 йиллар). Шундай бўлса-да, олимлар ҳозирда 1999 йилга нисбатан ортиқча вазнли болалар сонининг ўсишини қайд этишди.

2012-2014 йилларда 6,3 фоиз болалар II даражали семизликдан, 2,4 фоиз болалар III даражали семизликдан азият чекишган. 2009-2010 йилларда II даражали семизлик 5,9 фоиз болаларда, III даражали семизлик эса 2,1 фоиз болаларда бўлган.

Тадқиқотларга кўра, 4,5 миллион нафар бола ва ўсмир юқори даражали семизлик кўрсаткичига эга, бу ҳолат уларни соғлом ҳаёт тарзи томон йўналтиришга янги ва интенсив чоралар кўришни талаб этади.