Обама: АҚШ махсус бўлинмалари ИШИДга қарши бевосита урушмайди
АҚШ президенти Барак Обама CNN телеканалига интервьюсида, Пентагон томонидан Сурияга юборилаётган махсус ҳарбий бўлинмалар ИШИД террористик гуруҳи жангарилари билан бевосита қуролли тўқнашувга киришмайди, дея баёнот берган.
"Уларнинг вазифаси душманга қарши бевосита жанговар ҳаракатларда иштирок этиш эмас, балки маҳаллий хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишдан иборат. Мана шу бизнинг сиёсатимизга мос келади", — деган Оқ уй раҳбари.
Телеканал бошловчисининг қайд этишича, Обама "махсус кучлар аскарлари экстремистларни топиш ва йўқ қилиш амалиётларида иштирок этадими, йўқми", деган саволни жавобсиз қолдирган.
Президент сўзларига кўра, қўшимча ҳарбий кучлар, самарали усулни аниқлаш ва сўнгра уни кучайтириш мақсадида юборилмоқда.
Барак Обама 25 апрель куни Германиянинг Ҳанновер шаҳрида қилган маърузасида Қўшма Штатлар Сурияга қўшимча 250 нафар ҳарбий хизматчини юборишини маълум қилган эди. Айни вақтда у ерда Америка махсус ҳарбий бўлинмасининг 50 нафар хизматчиси суриялик ҳарбийларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланмоқда.