Жаҳон | 09:09 / 26.04.2016
1720
1 дақиқада ўқилади

Польша президенти Россия империалистик сиёсатга қайтмоқда деб ҳисоблайди

Польша давлат раҳбари Анжей Дуда мамлакат мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашувида Россия империя даври сиёсатига қайтаётгани ҳақида баёнот берган, деб хабар қилади «Радио Польша».

«Россия империя сиёсатига қайтгани ва раҳбарияти қандай қадамлар ташлаётгани ҳеч кимга сир эмас. 2008 йил Грузиядаги воқеалар, сўнгги йилларда Украинада бўлаётган ҳодисалардан барчамизнинг хабаримиз бор, албатта. Яқиндагина, рус самолёти иштирокида Болтиқ денгизида юз берган воқеани ҳам яхши биламиз», — деган президент Дуда.

Унинг қайд этишича, «хавфсизлик масаласи, қўмондонлик тизими фаолиятининг тўғри йўлга қўйилиши ҳамда кучли ва салоҳиятли армияга эга бўлиш ҳукуматнинг бош вазифаларидан биридир».

Бундан аввал, Польша президенти Россия янги "совуқ уруш"ни бошлаб бераётгани ҳақида фикр билдирган эди.