Жаҳон | 09:41 / 27.04.2016
1650
1 дақиқада ўқилади
Пентагон АҚШ армиясида тамаки истеъмолини чеклашни режалаштирмоқда
АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер ҳарбийларнинг тамаки истеъмол қилиш даражасини камайтириш ташаббуси билан чиққан.
Рейтер агентлиги хабарига кўра, АҚШ армиясининг ҳарбий базаларидаги тамаки нархлари бозор нархига етказиб қўйилади.
Директива шунингдек, болалар ташриф буюришини инобатга олган ҳолда ҳарбий базаларда чекиш тақиқланган ҳудудларни кенгайтирмоқчи.
Бундан олдинроқ, АҚШ ҳукумати самолётларда электрон сигаретлар чекишни тақиқлаганди.