Россия ва Ўзбекистон музокаралари давомида 5та ҳужжат имзоланди
Москвада 25-26 апрель кунлари Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бошчилигидаги расмий делегациялар ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида 5та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Россия президенти расмий сайтида маълум қилинган.
Улар қуйидагилар:
Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида ҳарбий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни учинчи давлатга экспорт қилиш бўйича келишув;
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси орасида 2016-2018 йилларда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик Дастури;
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2016-2017 йилларда ўзаро ҳамкорлик Дастури ҳақидаги шартнома;
Россия Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўзаро тушуниш Меморандуми;
“Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети” ва Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти ўртасида илмий ва академик ҳамкорлик бўйича шартнома.