Жаҳон | 10:21 / 29.04.2016
2042
1 дақиқада ўқилади

"АвтоВАЗ" май байрамлари муносабати билан конвейерни тўхтатди

"АвтоВАЗ" автомобилсозлик компанияси май байрамлари муносабати билан автомобиль ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

Компания матбуот хизматида 4 кунлик иш тартиби ва байрамлар сабабли 29 апрелдан 9 майгача автомобиллар ишлаб чиқарилмаслиги маълум қилинди.

Компания таркибига кирувчи "Ижевск автозаводи"да конвейер 30 апрелдан 9 майгача тўхтатилади.

Заводларда фақатгина қурилмаларга хизмат кўрсатувчи ходимларгина қолади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 1 май Баҳор ва меҳнат байрами, 9 май эса Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба муносабати билан Ғалаба куни сифатида нишонланади.