Light | 00:47 / 30.04.2016
11904
1 дақиқада ўқилади
Агарда кийган либосингиз атрофдаги буюмлар билан ўхшаш бўлса қай аҳволга тушасиз?
Агарда бирон бир кафеда сиз ўтирган диваннинг ранги билан ҳамоҳанг кийиниб олганингизни сезиб қолсангиз жуда ҳам ноқулай аҳволга тушиб қоласиз. Бу ҳодиса сизга танишми? Мазкур суратлардаги инсонларда ҳам бундай кутилмаган вазиятлар нафақат диванлар, балки гилам, сумка ва ҳаттоки, поездлар билан ҳам содир бўлган. Баъзи бир шахсларнинг буюмлар ёки жиҳозларга ўхшаш кийиниши Reddit тармоғида «thingslikepeople» («Буюмлар одамлар каби») деб ном олган бутун бир гуруҳнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Эътиборингизга энг кулгули ва бир-бирига жуда ўхшаш мисолларни ҳавола этамиз.
Манба: xabardor.uz