Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Одноклассники” Ўзбекистонда янги мессенжерни ишга туширади
Яқин ойларда “Одноклассники” ижтимоий тармоғи “ОК Хабарлар” номли ўз мессенжерини ишга туширишни режалаштирган. Мессенжер мобил ускуналар учун мўлжалланган. Бу ҳақда rewiev.uz хабар бермоқда.
Лойиҳа муаллифларининг сўзлари бўйича, мессенжер деярли барча вазифаларни бажара олади. Унда шахсий ва гуруҳли суҳбатлар, суҳбатларга телефон алоқалар китобидан танишларни таклиф этиш, файллар (жумладан, фото-, аудио-, видеофайллар) алмашиш имконияти мавжуд. Барча суҳбатлар смартфоннинг ўзида сақланади. Интернетга уланмаган пайтда ёзилган хабарлар, тармоққа уланган заҳоти автоматик тарзда юборилади.
Мессенжер орқали аудио- ва видеоалоқа ўрнатиш функцияси бор-йўқлиги ҳали аниқ эмас. Шунингдек, хабарларни шифрлаш тўғрисида ҳам маълумот берилмаган.
Хизмат бепул ва рекламаларсиз тақдим этилиши режалаштирилмоқда.
“Одноклассники” ижтимоий тармоғи матбуот котиби Анастасия Жбанованинг сўзларига кўра, "Android” учун мўлжалланган ушбу мессенжер айни пайтда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Болгарияда синовдан ўтказилмоқда. "iOS” учун эса фақатгина Ўзбекистонда тажриба қилинмоқда. Россия бозорига мессенжер икки ой давомида чиқиши мумкин.
“ОК Сообщения” фойдаланувчилари рус тилидан ташқари, инглиз, ўзбек ва тожик тилларида мулоқот қилиш имконига эга бўлади.
Мавзуга оид
16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди
14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди
10:15 / 11.12.2020
«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди
13:41 / 22.10.2020