АҚШ круиз лайнери йўловчилар заҳарланиши туфайли саёҳатини тўхтатди
АҚШнинг Disney Wonder круиз лайнери Багама оролларига кетаётганда номаълум ичак инфекцияси круиздаги 92 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзосининг заҳарланишига сабаб бўлди. Кема сардори шу сабабли саёҳатни тўхтатиб, Майами портига қайтишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда АҚШда касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари.
Disney Wonder бортида 2,7 минг йўловчи ва деярли мингга яқин экипаж аъзоси бўлган. Юқумли касаллик тарқалмаслигининг олдини олиш мақсадида зарурий чоралар кўрилди. Биринчи навбатда касалланганлар алоҳида каюталарга жойлаштирилдилар ва карантинга қўйилдилар. Улкан кемадаги барча тутқичлар мунтазам равишда дезинфекцияловчи аралашма билан ишлаб турилган. Алоҳида эътибор жамоатчилик овқатланиш пунктларидаги санитар меъёрларга риоя қилинишига қаратилди.
Кема ўтган кеча Майамида лангарга турди. Кучли қайт қилиш кузатилган беморлар шифохоналарга етказилганлар.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, охирги марта бундай кемаларда оммавий касалланиш 2002 йилда қайд қилинган.