Бажарилмаган ишларни ошириб ёзган раҳбарга жарима жазоси тайинланди
Зоҳир Пирмуҳаммедов 1995 йилдан буён “Таъмир қурилиш бўлими” МЧЖ раҳбари вазифасида ишлаб келарди. У вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси билан шартнома тузади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Шартномага кўра, “Навабод” қишлоғидаги 96 ўринга мўлжалланган мактабни таъмирлаш лозим эди. Қурилиш фирмаси ҳисобига 314 млн. 871 минг сўм маблағ ҳам ўтказиб берилди.
Зоҳир Мирмуҳаммедов ўқув биносида бажарилган ишларни ошириб ёзган экан. Хусусан, ғишт териш ишларига 1 млн. 136 минг, ромларни ўрнатишга 1 млн. 856 минг, эшикларни ўрнатишга 115 минг, шифтларни пардозлаш ишларига 218 минг, бўёқлаш ва сувофлаш ишларига 205 минг, том четларига тунука қоплаш ишларига 118 минг сўм қўшиб ёзганлиги аниқланди. Умумий ҳисобда у ҳужжатларда 5 млн. 515 минг сўм бажарилмаган ишларни “бажарилди” деб кўрсатган эди.
Суд Зоҳир Мирмуҳаммедовнинг қилмишларини кўриб чиқиб, унга энг кам иш ҳақининг 60 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.