Time Америка журнали ўз сайтида ҳамма даврларнинг энг нуфузли 50 та гаджети рўйхатини маълум қилди. Рўйхат нашриёт жамоаси ўртасида узоқ муҳокамалардан сўнг тузилди.

Кўрсатилган ускунлар ҳар доим ҳам ўз туридаги биринчи техник восита бўлмаган ва доим ҳам иқтисодий фойда келтирмаган. Бироқ умуман олганда саноатга ривожига ҳисса қўшган. 

Шундай қилиб, биринчи ўнталикни келтирамиз:


1. Apple iPhone  - улар сенсор экранли смартфонлар эрасини бошлаб берган;


2. Sony Trinitron рангли телевизори  – 1960 йил чиққан;


3. Apple Macintosh шахсий компьютери – инсон ва компьютер ўзаро алоқаларининг стандартини киритди;


4. Sony Walkman кассетали плеери – биринчи портатив, оддий ва арзон мусиқали плеер;


5. IBM Model 5150 компьютери – Apple бозоридан ташқари барча шахсий компьютерларнинг асоси бўлиб хизмат қилди;


6. Victrola фонографи – уйда мусиқа тинглаш эпохасини очиб берди;


7. Regency TR - 1 биринчи транзисторли чўнтак радиоприёмниклари;