00:06 / 04.05.2016
7601

Вашингтонда эркак автобусни олиб қочиб, пиёдани уриб кетди

Вашингтоннинг шимоли-шарқида эркак автобусни олиб қочиб, тротуарга чиқиб кетиб, бир пиёдани босиб қетди. Бу ҳақда Вашингтон полицияси бошлиғи Кэти Лэнир матбуот-анжуманида журналистларга маълум қилди

"Эркак ҳайдовчига ҳужум қилиб, транспорт воситасини олиб қочган ва ёқилғи қуйиш станциясидаги автотураргоҳ бордюридан ўтмоқчи бўлиб, пиёдани уриб кетган. Барчаси тез, 3 дақиқа давомида юз берган", деб маълум қилди Лэнир.

Лэнир гумонланувчи ҳибсга олинганини маълум қилди. "Бу жуда ғалати ва бераҳм одам экан", деб жиноятчини таърифлади Лэнир. 

Лэнирнинг айтишича, жиноятчида "маълум кўринишдаги қурол" бўлган, бироқ у тафсилотларга берилмади.

Маҳаллий вақт билан соат 11:00 да содир этилган ҳужум оқибатида автобусдаги йўловчилар жабрланмаган, ҳайдовчига эса ҳеч нарса хавф солмаган. Уриб кетилган пиёда шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаганлар.

Top