Жаҳон | 14:56 / 06.05.2016
5301
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонлик ҳарбийлар толибонлар асирлигидаги 60 кишини озод қилишди
Афғонистон хавфсизлик хизмати “Толибон” радикал ҳаракати назорати остида сақланаётган камида 60 нафар маҳбусни озод қилган. Бу ҳақда мудофаа вазирлигига таяниб Khaama Press хабар тарқатди.
Агентлик хабарига кўра, асирларни озод қилиш операцияси пайшанбадан жумага ўтар кечаси Афғонистон жанубидаги Ғилмон вилоятида амалга оширилган. Рейд давомида афғон қуролли кучлари икки жангарини йўқ қилган, яна уч нафарини яралаган. Ҳарбийлар берган қурбонлар ҳақида маълумот берилмади.
Мудофаа вазирлиги баёноти бўйича, Афғонистон хавфсизлик кучлари толибонларга тегишли бўлган 10та мотоциклни йўқ қилди ва катта миқдордаги портловчи мосламаларни мусодара қилди.