Иқтисодиёт | 10:50 / 06.05.2016
4656
1 дақиқада ўқилади
Россия Хитойга асал етказиб бериш бўйича келишувга эришди
Россиянинг GFM компанияси Хитойнинг Hylink компанияси билан асал етказиб бериш бўйича келишув имзолади. Келишувга кўра, ҳар йили Хитойга 100 тонна асал етказиб берилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Бу маҳсулот Олтойда ишлаб чиқарилади, у жуда юқори сифатга эга”, - маълум қилди GFM бош директори Елена Литвинова.
Ўз ўрнида Hylink ижрочи директори Сунь Иган компания ушбу келишувга 10 йилча тайёргарлик кўрганини билдирди.
“Бизга бу асал жуда ёқади. Лекин ўйлаган режамизни фақатгина рубль нархи пастлагандан кейингина амалга оширишга муваффақ бўлдик. Асал ҳақиқатдан ҳам юқори сифатли. Биз уни интернет-фойдаланувчиларга сотамиз”, - деди у.