Facebook АҚШдаги янгиликларни ёритишда сиёсий ғаразгўйликларга йўл қўймоқда
Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ сиёсий ҳаётига оид хабарлар мавзусини танлашда ғаразгўйлик қилмоқда, деб ёзади Gizmodo интернет портали.
Сайт хабарига кўра, ижтимоий тармоқ консерватив сиёсий қарашларга эга ўқувчилар учун қизиқ бўлган янгиликларни тадрижий равишда саралаб келади.
Ўтган ҳафтада портал Facebook ижтимоий тармоғининг "тренд" гуруҳи ходимлари иши юзасидан махсус лавҳани эълон қилгач, унинг атрофида янги можаро пайдо бўлди. Хабарларга кўра, ходимлар турли воқеаларга сарлавҳа топиб, уларнинг ҳаволасини янгиликлар сайтига жойлаштиради.
Қайд этилишича, шу билан ижтимоий тармоқ Facebook`нинг АҚШдаги 167 млн нафар аъзоси айни вақтда нимани мутоала қилишига таъсир кўрсата олади.
Бир неча нафар собиқ янгиликлар муҳаррирлари ҳам, унчалик машҳур бўлмаган мавзуни кун янгилиги саҳифасига жойлаш бўйича кўрсатма олганликларини тасдиқлашди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ билан ҳамкорлик қилувчи бир нечта пудратчилар, Facebook билан боғлиқ янгиликларни саралаш модулига қўшмасликларини тасдиқлашган.
"Бошқа сўз билан айтганда, Facebook янгиликлар бўлими одатдаги янгиликлар бўлимидек ишлайди: яъни ўз ходимлари ва корпорациянинг ташкилий кўрсатмаларига мувофиқ янгиликларни акс эттиради", деб хулоса қилади нашр.