Спорт | 11:42 / 13.05.2016
14413
1 дақиқада ўқилади
Чагаевни мағлуб этган Лукас Браун чемпионлик камаридан маҳрум этилди
Допинг учун такрорий тест топширган профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA (Regular) йўналиши чемпиони австралиялик 37 ёшли Лукас Браун қон таркибида тақиқланган кленбутерол моддаси борлиги сабаб, у чемпионлик камаридан маҳрум қилинди. Бундан ташқари боксчи Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) мавжуд қоидаларга кўра, олти ойга боксдан четлатди.
Маълумот учун: Лукас Браун 5 март куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаевни 10-раундда техник нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Чемпионлик унвони Руслан Чагаевга қайтариладими, йўқми, бунга аниқлик киритилмаган. Энди Руслан 120 кун ичида Фрес Окендо билан чемпионлик жанги юзасидан келишиб олиши керак бўлади.