Спорт | 14:44 / 13.05.2016
4840
1 дақиқада ўқилади
Златан Ибраҳимович: «ПСЖ»га қирол бўлиб келгандим, афсона бўлиб кетяпман»
Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоасини тарк этаётганини маълум қилди.
«Эртага «Парк де Пренс»даги охирги учрашувим. Мен худди қироллардек келгандим ва афсоналардек кетмоқдаман», – дея инстаграмдаги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирган Ибраҳимович.
Эслатиб ўтамиз, Швеция терма жамоасининг 34 ёшли футболчиси билан тузилган шартнома жорий мавсум якунига етади.
Ибраҳимович парижликлар сафида ўтказган тўрт мавсуми давомида 11 совринни, жумладан 4 карра мамлакат чемпионлиги, уч карра чемпионатнинг энг яхши футболчиси унвонларини қўлга киритди. Бундан ташқари «ПСЖ» тарихидаги энг яхши тўпурарга ҳам айланди.
Олдинроқ, Ибраҳимовичнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» сафига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.