Жамият | 10:02 / 16.05.2016
5867
1 дақиқада ўқилади
Чеченистон Олий суди раиси Қодировнинг танқидидан кейин истеъфога чиқди
Чеченистон Олий суди раиси Магомед Каратаев ўз лавозимидан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда RNS хабар тарқатган.
"Раҳбарнинг истеъфога чиқишимни таклиф қилишидан кейин мен ундан ва чечен халқидан узр сўраган ҳолда шу қарорга келдим. Аризамни ўз ихтиёримга кўра ёздим", дейди у.
У шунингдек, судьяларнинг қўпол хатоликларга йўл қўйишидаги айбларини тан олган ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров уни асосли равишда танқид қилганини таъкидлаган.
Бундан олдинроқ, ОАВда Чеченистонда 2 нафар судья Қодировнинг танқидларидан кейин истеъфога чиққани ҳақида хабарлар берилганди.