Жаҳон | 09:03 / 16.05.2016
14289
1 дақиқада ўқилади

Метеорологлар 2016 йилги ҳаво ҳарорати рекордларидан хавотирланишмоқда

2016 йилда юз бераётган аномал ҳаво ҳароратлари бутун дунё метеорологларини қаттиқ ташвишга солмоқда. АҚШнинг NASA агентлиги маълумотларига кўра, ўтган апрель ойи кузатувлар олиб борилаётган вақтдан бери энг иссиқ апрель ойи бўлди. 

Ҳисоботга кўра, 1951-1980 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 1 фоиздан кўпроққа четлатиш 6 ойдан бери қайд қилинмоқда ва кейин ҳам ошиб боради. Агентликда охирги 12 ой барча ҳарорат рекордларини янгилаши айтилмоқда. 

"Бу ташвишлантиради. Мен кейин нима бўлишини билмайман. Биз Эль-Ниньо вазиятга таъсир қилишини тушунгандик, бироқ кимдир бундай сакраш бўлишини кутмаганди", деб метеоролог Эрик Хольтхаус айтган сўзларни келтириб ўтди The Independent нашри.

Олим глобал ҳарорат охирги йили 1880-йиллардан бери олиб борилаётган кузатувлар давомидаги исиш даражасидан 25 фоизга ошганини айтди. Метеоролог рекорд даражадаги юқори ҳарорат 4 ойдан 6 ойгача ҳукм суришини прогноз қилмоқда.