Жаҳон | 06:23 / 18.05.2016
5544
1 дақиқада ўқилади
Трамп президент бўлса, Шимолий Корея етакчиси билан суҳбатлашишга тайёрлигини билдирди
АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп президент сайловларида ғалаба қилса, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан суҳбатлашишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Миллиардер интервьюсида бу унга муаммо бўлмаслигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга Трамп Хитойга босим ўтказишини, чунки Вашингтон Пхеньянга кўмак кўрсатадиган Пекинга катта иқтисодий таъсирга эгалигини айтди.
Бундан ташқари, Трамп "Россия президенти Владимир Путиннинг Украина шарқидаги ҳаракатларини маъқулламаслигини" айтиб ўтди.