Ўзбекистон | 17:38 / 18.05.2016
26567
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҲҲК Airbus вертолётлари ва самолётларига эга бўлди

Ўзбекистон Қуролли Кучларига Airbus Helicopters’дан AS 332 (H225) Super Puma транспорт вертолётлари ва AS 350 Ecureil енгил вертолётлари харид қилинди. Бу ҳақда Стратегиялар ва технологиялар таҳлили маркази (Россия) шафелигидаги BMPD блогида хабар берилган.

Унда Youtube порталида февраль охирида эълон қилинган Ўзбекистон ҚК тўғрисидаги видеоролик ҳам илова қилинган.

Ўзбекистон 2013 йилда Airbus Helicopters (ўшанда Eurocopter эди) билан ўз ҲҲК учун ҳарбий фойдаланишдаги умумий қиймати 180 млн доллар атрофида бўлган саккизта AS 332 (аввалги H225) Super Puma транспорт вертолёти ва саккизта AS 350 Ecureil енгил вертолётини харид қилиш бўйича шартнома имзолаган эди.

2014 йилнинг ёзида Airbus Helicopters AS 350 Ecureil вертолётининг 2та ноҳарбий талқинини етказиб берди, қолган 14 транспорт 2016 йилнинг бошига қадар етказилди.

Airbus Ўзбекистонга апрель ойи сўнгида 4 дона C295W ҳарбий-транспорт самолётларини етказиб бериш ишларини ҳам якунига етказди.