Афғонистонда жангариларнинг навбатдаги ҳужуми оқибатида камида 8 нафар полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Tolo News хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, полициячилар либосини кийган жангарилар Кобул-Қандаҳор автотрассасида полициячиларга қарата ўт очишган.
Ҳозирча бу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмади.







