Жаҳон | 15:32 / 21.05.2016
4006
2 дақиқада ўқилади

Француз экспертлари ҳалокатга учраган A320 самолёти бортида тутун чиққанини тасдиқлашди

Фуқаро авиацияси хавфсизлик таҳлили ва тергов ишлари бўйича француз бюроси (BEA), Мисрнинг А320 ҳаво лайнери ҳалокатига оид ОАВ воситаларида пайдо бўлган хабарларни тасдиқлади. Унга кўра, Миср авиакомпаниясининг Ўрта ер денгизига қулаб тушган A320 самолёти бортида тутун чиққан, деб хабар қилмоқда BFM TV.

Бундан аввалроқ, The Wall Street Journal газетаси самолёт бошқарув хонаси ёнидаги ҳожатхонада ҳам туташ юз бергани хақида ёзган эди. 

Нашрнинг қайд этишича, бу ерда ҳаво лайнерининг борт компьютери жойлашган бўлиб, ўт ўчириш тизими ишга тушганда ишдан чиққани эҳтимол. 

Аммо, мавжуд маълумотлар самолёт бортида теракт содир бўлгани тўғрисидаги тахминларни тасдиқламайди. 

Аввалроқ, Reuters агентлиги, А320нинг ёнғин хавфсизлиги қурилмалари, самолёт қулаб тушишдан бир неча дақиқа аввал, ёнғин ҳалокати бўйича тревога берган. 

EgyptAir авиакомпаниясининг Airbus А320 самолёти 19 май эрталаб, Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошираётган вақтда Ўрта ер денгизи осмонида радар экранларидан ғойиб бўлган эди. Унинг бортида 66 киши бўлган.