Жаҳон | 12:42 / 21.05.2016
5052
1 дақиқада ўқилади

G7 терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича янги режани қабул қилди

"Катта еттилик" молия вазирлари ва марказий банк раҳбарлари, халқаро терроризмни молиялаштиришга қарши курашга оид режани маъқуллашди. 
Эндиликда, "еттилик" мамлакатлари террорчиларни молиялаштириш ҳолларига йўл қуймаслик учун биргаликда ҳаракат қилади. 

Гуруҳга аъзо давлатлар молия вазирлари ва марказий банк раҳбарларининг 21 май куни Япониянинг Сендае шаҳрида бўлиб ўтган йиғилиши якунида, бўлғуси чоралар хусусида дастур қабул қилинди. Мазкур дастур 2016 йил охиригача кучга кириши керак. 

Янги режа 4 банддан иборат бўлиб, молиявий мазмундаги санкциялар бўйича ахборот алмашувини йўлга қўйиш ҳамда қўшма чоралар кўриш шулар жумласидан. 

Бундан ташқари, "еттилик" молия вазирлари ва марказий банклари раислари терроризмни молиялашга қарши чораларни қайта кўриб чиқиш, хусусан банк ўтказмаларини тартибга солиш ҳамда FATF (жиноий даромадларни ноқонуний ўзлаштириш) меъёрларини кескинлаштиришга келишиб олганлар.