Жаҳон | 17:32 / 21.05.2016
4714
1 дақиқада ўқилади

Миср авиация вазирлиги А320 бортида тутун қайд этилганини тасдиқламаяпти

Миср фуқаро авиацияси вазирлиги, А320 Ўрта ер денгизига қулашидан аввал, унинг бортида ёнғин содир бўлгани ёки тутун қайд этилганини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги хусусида баёнот берган. Бу ҳақда Al-Aabiya телеканали хабар қилмоқда. 

«Самолёт бортида тутун қайд этилганини тасдиқловчи маълумот йўқ», — дейилади вазирлик баёнотида. 

Бундан аввалроқ, интернет тармоғида EgyptAir авиакомпанияси самолётига тегишли парчаларнинг суратлари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.