Жаҳон | 15:45 / 21.05.2016
5160
1 дақиқада ўқилади
Ҳудкуш террорчи АҚШнинг Афғонистондаги автокарвонига ҳужум қилган
Khaama Press агентлигининг хабар қилишича, Американинг Афғонистон шимоли-шарқидаги Баграм вилоятида жойлашган ҳарбий базаси автокарвонига ҳудкуш террорчи ҳужум уюштирган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, террорчи портловчи моддалар тўлдирилган машинани бошқариб, Америка қуролли кучлари карвонига келиб урилган.
«Толибон» ташкилоти мазкур жиноят учун жавобгарликни зиммасига олар экан, қўпорувчилик оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ҳақида маълум қилган. Бироқ, ҳукумат расмийлари бу хабарларни изоҳлаганича йўқ.
Аввал хабар қилинганидек, Афғонистон жанубида ҳам ҳудкуш террорчи, полиция машғулотлар маркази ёнида ўзини портлатиб юборган эди.