Спорт | 09:46 / 22.05.2016
3818
2 дақиқада ўқилади

Германия Кубоги финали: «Бавария» пенальтилар сериясида Дортмунднинг «Боруссия»сини енгди

Германия кубоги финалидан ўрин олган "Бавария" – "Боруссия" Д клублари ўртасидаги учрашувда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Асосий вақтда ва қўшимча таймларда ҳисоб очилмагач, бошланган пенальтилар сериясида “Бавария” устун келиб, Германия кубоги ғолибига айланди.

Бунга қадар Гвардиола шогирдлари мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритганди.

Қайд этиш керак, Дортмунднинг “Боруссия” клуби кетма-кет учинчи бор Германия Кубогининг финалида имкониятни бой берди. Бир йил муқаддам “Вольфсбург” ҳал қилувчи ўйинда 3:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, икки йил аввалги финалда “Бавария” бу жамоа дарвозасига қўшимча дақиқаларда 2та гол уришга эришганди.

Бавария – Боруссия Д 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 4:3
Бавария – Нойер, Лам, Алаба, Боатенг, Видаль, Киммих, Дуглас Коста, Рибери (Коман, 108), Алькантара, Левандовски, Мюллер.
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Ҳуммельс (Гинтер, 78), Шмельцер (Дурм, 70), Пишчек, Вайгль, Мхитарян, Бендер, Кастро (Кагава, 105), Ройс, Обамеянг.
Пенальтилар серияси:
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3.
Огоҳлантиришлар: Рибери (39), Кастро (39), Киммих (42), Видаль (47), Ҳуммельс (74), Папастатопулос (99), Мюллер (109).