Жаҳон | 18:43 / 23.05.2016
4995
1 дақиқада ўқилади
Манба: Путин Юрий Чайкани яна 5 йил муддатга Россия бош прокурори лавозимида қолдиришга қарор қилди
Владимир Путин Федерация кенгашига Юрий Чайкани Россия бош прокурори лавозимида қолдиришга қарор қилган. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.
Охирги вақтларда бу лавозимга турли номзодлар даъвогар бўлганди, аммо Чайканинг ўз ўрнида қолиши 95 фоизга аниқ эди, дейилади РБК хабарида.
Юрий Чайканинг ваколати муддати 22 июнь кунигача, у 10 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келмоқда. Мамлакат ИИВ раҳбари ўринбосари Александр Савенков унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий даъвогар сифатида қаралаётганди.