Спорт | 11:27 / 23.05.2016
4307
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ибраҳимович "МЮ"нинг мураббийлар штабида Моуриньога ёрдамчи бўлиши мумкин

2012 йилдан буён "ПСЖ" сафида ўйнаб, клубни мавсум якунида шартномаси муддати тугагани туфайли эркин агент сифатида тарк этган швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович "Манчестер Юнайтед" жамоасига бориб қўшилиши кутилмоқда.

"Қизил иблислар" 34 ёшли футболчи учун ғайриоддий шартнома тайёрлашмоқда. 

Sportbladet нашрининг хабарига кўра, агар "МЮ"га Жозе Моуринью келадиган бўлса, Златан мураббийлар штибидан жой эгаллайди. 

Аммо, Ибраҳимович биринчи мавсумни футболчи сифатида "Юнайтед" таркибида ўтказади ва ўйновчи-мураббий бўлади. Келаси мавсумдан бошлаб эса тўлақонли равишда ёрдамчи мураббийга айланади.